Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон имом Бухорий масжидида жума намозини ўқиди, аммо ўзбек мулозимлари намозга кирмадилар

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон имом Бухорий масжидида жума намозини ўқиди, аммо ўзбек мулозимлари намозга кирмадилар
31 views
18 November 2016 - 16:47

Самарқандга музокаралар учун ташриф буюрган Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Мақбара зиёратидан сўнг Туркия Президенти Эрдўғон Жума намозини ҳам Имом Бухорий мажмуасидаги масжидда ўқиди.

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига кеча оқшом вақтида келган Туркия Президентининг музокаралари давом этмоқда.

Эрталаб Ўзбекистоннинг марҳум биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мозорини зиёрат қилган Эрдўғон, сўнгра Ўзбекистон вақтинча Президентлик вазифасини бажарувчи ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Намозда Туркия Президенти Эрдўғон билан биргаликда Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ҳамда Энергия ва Табиий манбалар вазири Барот Олбайроқ ҳам қатнашди.

Жума намозида бирорта ўзбек мулозими иштирок этмади.

ЎХҲ хабарлар бўлими