Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Амалларнинг яхшиси ўртачасидир

Амалларнинг яхшиси ўртачасидир
24 Kasım 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2592 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР

(27)

ХАЙРУЛ УМУРИ АВСАТУҲО[1]

«Хуршид»ни қориайни киром ва муштарий аъзомиға арз қилунурки, замонимизни сиёсий (пўлитик) замонлигини кимса инкор этмайдур. Ҳозир Русия давлати(нинг) тариқи* ҳукмронлиги(ни) ноқис эканлигига ҳар бир хабарлик киши иқрор этар.

Давлат қонунларини(нг) ислоҳ ва таждидиға ҳар ким мойилдур. Аммо Русиядаги барча халойиқ бошлуча неча аслу асосға булунгандурлар. Бу сиёсий фирқаларни(нг) ҳар бириға ҳар бир мазҳаб ва дин аҳлидан қўшулгандур. Чунончи, насоро, яҳуд, муслим ва мажусий тоифаларини(нг) ичида бу сиёсий маслакларға мойил кишилар бордур. Ва яна ҳар тоифа ичида фирқасиз, маслаксизлар ҳам топилур.

Биз, туркистонийлар, замондан камхабарлигимиз учун бир неча минг кишидан бошқа ҳаммамизни ҳеч бир фирқага мансуб эмас, маслаксиз нодон фирқаси деб аталса ҳам сазодур. Ани учун биз бу 3-4 фирқа — партияларни асос ва маслак сипоҳийларисидин мухтасар баён қилармиз. Чунончи, биринчи — «Буйрўкратияи мустабид»* фирқасики, булар эски тарз ҳукумат давомини хоҳлайдур. Русияни(нг) эски ҳукмронлиги(ни) тариқи шундай эди.

Импиротуримизни(нг) ҳар бир амри ва ҳукму ройи — «закун» аталиб, ҳеч лоу наамсиз барча волий, суд, вузаро ва булар қўл остида турганлар воситаси-ла ўрниға келадур. Ҳар хил низом ва закун китобларни Синод (Военний совет) деган мажлис аъзолари тузатиб, тўқуб подшо ҳазратлариға Вазирлар мажлиси воситаси ила манзур қилурлар. Импиротуримизни(нг) имзоларидан сўнгра закун аталиб, барча вузаро ва вилоят маҳкамаларини ва суд мажлисларини мутассиддийлари тарафидан халқ устига жорий қилинур. Бу қоидани идораи мустақила (самодержовний) аталадурки, ҳозир Оврупо қитъасидаги Русия ва Туркиядан бошқа қирқ қадар катта ва кичик давлатларда йўқдур. Идораи мустақила қўл остидаги фуқароларни ҳар қанча ҳукумат одамлари ва тўраларға яқин ва муносабатлик ўлса ҳам аҳволи сиёсия, диния ва дунявия ва олияси дуруст бўлмай, кундан-кун таназзулдадур.

Хусусан, мазкур 2 (икки) мажлисға катталари дохил бўлмайдурган тоифаларни аҳволи ниҳоятда забунроқ бўлуб, дин ва дунё, илм ва маърифат, тамаддун* ва адолат, мусовот тўғрисинда ҳаммадан кейин қолур. Чунончи, биз, мусулмонларни(нг), диний ва қавмий ҳуқуқимизни(нг) камчиликлари подшоҳ ҳазратларига етмай, етганда ҳам мажлис членлари тарафидан радд бўлуб ё илтифотсиз қолур.

Буни(нг) сабаби ила биз ва бизга ўхшаш тоифалар таназзул қилуб; оҳисталик ила фирқаси, тоифаси, ватани хор ва хароб бўлуб батадриж йўқ бўлмоқ хавфи вордур. Бу масалада аҳли хабар наздига тажрибаи тарихия ила собит бўлгандурки, дунё сиёсийлари ва сипоҳийгаридан хабарлик кишилар, албатта, мунга тасдиқ қилурлар. Ал-он биз, туркистонийлар, шу ҳол мақдамасиғамиз.

Албатта, савол келадурки, Туркистон обод бўлди, илгари бой кам эди, милйўнир йўқ эди, яхши иморат ва либос ва палос йўқ эди. Боз, бас, на учун инсофсиз муҳаррири маъроз*лар харобмиз дея жоҳилона ёзадур деб, анга шундай жавоб бермоқ керакки, 6 милйўн туркистонийларга 3 милйўнир борлиги маълум. Йўқ, бойман деганлар банк ва фабрикантларни хизматчиси ва мадюнидур*. Шаҳар ва қаръялардаги катта иморат ва казармахоналар ҳамма яҳудий ва Оврупойиларникидур. Оврупо имтаасийлари* ерли имтааларни синдурди. Деҳқонлар, эса, агарчи бир вақт қўли, бир оз ақча кўрарина Оврупо имтааларини бирига икки ва беш хом бериб, бир пишиқни зўрга олар. Бир даража диний ва илмий жиҳатга атф назар қилинса, вақфлар кетди, мадрасалар хароб бўлди. Борига ҳам тартиб, фехрист, мухтасиб, мумтахин, муназзам йўқ. Эски тартиб ва жадвал ва даррус кундан-кун мударрислар тарафидан таржеъ қилинур.

Икки милйўн туркистонийлар мадрасасиға Худодан бошқа нозир йўқ. Бир раиси диний ва мумайизи илмий йўқ. Ўзимизда эса инсоф ва хавфи ҳақ йўқ, асло йўқ. Ва Оллоҳ, на учун саводсиз қози, илмсиз мударрис, инсофдан хабарсиз муфтий, қироатсиз имомлар оламни босди. Бунга сабаб бирор раиси диний ва мумайизни* илмиға молик ўлмағанимиз эмасму? Худо сақласун, яна 25 йил шундай бўлса, ҳозирги муҳтарам уламоларимиз кетсалар, Туркистонға қиёмат қўпқон, илм ва амалға фотиҳа тортилгон ҳисобланур. Басират ила 25 йил мақдамни ҳозир ила ва ҳозирни 25 санаи сония ила қиёс қилган хушманд* бизни 6у баёнимизни муболаға ва хатои зуъм қилолмаса керак… Биз яна масдар* баҳс бўлган партиялар баёниға ружўъ қилармиз.

Иккинчи фирқа партияни кадет (конститусионий демократически машрута аъвомия маъишат) машрута фирқаси аталадур. Бу партияни(нг) муроди шулки, «Миллат мажлиси» хоҳ Дума очилиб ҳар бир милйўн халқдан 3-4 вакил пойтахтга бориб, мажлис қуруб, бирча закун ва қонунларни ҳар бир вилоятни аҳволи ва ҳар дин ва миллатни озод ва сарбастлигига ақл ва инсофига қараб таассуби ҳуқуқи башария ва риояи динияга мувофиҳ тузатиб, подшоҳ ҳазратлариға топширилса. Ва импиротуримиз ҳам ўшал халқ вакиллари тайёрлаган закунларни ўрниға келмоқиға ҳумоюн фармойишларини қилсалар. Барча дин ва уруғ халқ хартухар* ўлуб, то қозий ва судиялар ҳукм қилмағунча, чиновниклар ўз ройлари ила…[2] ёйинки мол, жон, фикр ва ҳаракат расмиясига монеъ бўлмасалар.

Ҳар тоифаки ўз китоби, эътиқоди ва масоили динияси ўз орасига жорий бўлуб, Русиядағи барча халқ Русияни ҳар бир нуқтасиға баробар бўлуб, ҳуррияти диния, ҳуррияти шахсия, ҳуррияти ижтимоия, ҳуррияти иттифоқия ваъз ўлунуб бўлатурган қонуни жадида доиралари онинг мўътодича жорий ва мустаъмил тутулса, халойиқ вакилларини(нг) қароридан хориж ҳеч закунлар бўлмай ва вакиллари хоҳламайдурган эски закунлар ислоҳ этилса…

Ҳозир Русияда бу — кадетлар фирқасиға мансуб халқ ҳар дин ва миллат аҳлидан ниҳоятда кўпдир. Собиқ Миллат мажлиси аъзоларини(нг) аксари бу фирқадан эдилар. Бу фирқа ҳақиқатда ўрта фирқадур. Мўътадил ал-мизож халқлар бу партияни хоҳлагандурлар. Бу фирқа ифрот ва тағрит* ўртасиға, соғ ила сўл васатиға, ҳар бир фикр ва матлабни авсати ва марказиға бирлашган бир ҳизби* мутавассит*дур. Русия мамлакатиға мундин беҳроқ ҳизб йўқдур.

Ифрот ва тағрит, яъни Иштирокийун, Инқилобийун ва Қора гуруҳ деган ҳизблар сабаби ила Русияға ҳар кун ва ҳар соат фасод ва инқилоб, бузуқлик жорий бўлуб турубдур. Фақат саломатлик ва амният бу кун кадетлар ҳизби соясида ватанимиз Русияға жорий бўлса керак…

Зинчи «сосиал-демократически» — иштирокийун оъмийун* — маъишияти муштарака фирқасидурки, бул ҳам дохилан икки фирқаға бўлунур. Бири сотсиёл демократ – иштирокийун оъмийун, дигари сотсиёл револутсийонер — инқилобийундур.

Буларни бошлуча муроди ҳозирги барча закун, мулкият қоидаларини бутун бузуб, мол ва ерларни ҳамма халойиқ ўртасиға муштарак қилиб, анинг манфаатини бутун халойиқ ўртасида мусовий этмоқчидур. Бойлик ва камбағалликни йўқ қилиб, дунё моли(ни) роҳатидан ҳаммани баробар фойдалантуруб, масъуд ва роҳат умр ўтказилмоқиға ва ҳар ким ўз истиқболидан амин бўлмоқига закун ва қоида жорий қилмоқчидурлар.

Буларни прўғрамини жорий бўлмоғига ҳозирги асримиз мусоид* эмас. Балки неча асрларга таваққуфи* бордур. Дунёға нелар бўлмади. Ким билур, балки замони келиб, буларни(нг) прўғрами қонуний жорий бўлса, ҳамма минкулл ал-вужуҳ баробар бўлуб, сир-китоб раъиға ёзилган Жобулса ва Жобулқо* тартиб маъишати, ер юзиға балки жорий бўлур. Ҳар ҳолда, бу партияни муроди мумкин лойиқиъ ёйинки хаёлийдек кўрунуб, бу тоифаға қўшулмоқ биз Мусулмонлар учун ниҳоятда зарарликдур. Прўғрамларини(нг) молия моддаларина бир оз тағйир бермағунча, шариатға мувофиқ ўлмағони каби жоний* ва оила бобидаги фикрлари ҳам асло-асло тўғри келмайдур…

Тўртинчи «Русия мусулмонлари иттифоқи» ҳизбидурки, буларни партия суратиға кирғаниға бир йил бўлди. Аввали ўтган сана Нижнийда парахўдга ўлтуруб, мусулмон пешравлари сув устида мажлис ясадилар. 2-чи ушбу йил аввалида Питрбургда ғайри расмий яна бир мажлис – съезд ясаб, қарорнома нашр этдилар. 3-чи ушбу ўтган августда яна Нижний ёрмонкасида уч-тўрт кун давомат ила бо рухсати расмия неча минг мўъминлар бир-умумий надва* (обсчий съезд) этдилар. Қарорларини ижмоли, Туркия газеталаридан маълум бўлишига қараганда, Русия мусулмонлари диний ва илмий важҳдан алоҳида бир партияйи махсусадурлар. Аммо сиёсий ва умумий талаб ва маслаклар тўғрисинда кадетларға қўшилатурганға ўхшайдурлар.

Русия мусулмонлари ҳизби ҳам ўзга тоифалардек комитет барпо айламоқчидурлар. Идораи марказия—сентральний комитетлари Питрбурғда бўладур. Бу партия 31 кишини аъзои марказия сайлаб, аларға Боди Кубо*даги Алимардонбек Тўпчибошев жанобларини садрнишин ва Қозондаги Юсуф афанди Оқчурин жанобларини мусташор* сайлабдурлар.

Бу муҳтарам аъзолар, албатта, бир неча шўъбаға бўлунадурки, шўъбаи илмий, шўъбаи сиёсийлардан иборат бўлса керак. Бу 31 нафар аъзоларина Русиядаги аҳли мусулмонлардан бир неча аъзо интиҳоб қилиб олмоқға қарор бермишлар. Аммо бу бобдаги жароид ва тасвидотға* қарағанда, бизни Туркистондан бир нафар аъзо интиҳоб қилмоқға қарор бермишлар. Лекии 6 милйўнлик Туркистон мусулмонларидан бир аъзо оздур. Беш облустдан 30 нафар ҳам Бухоро ва Хева ва Туркистони Чинийдаги мусулмонлардан биртадан аъзо олмоқ лозимдур.

Бу комитет ва аъзолар вақт-бавақт жамъланиб, диний ва илмий маъоши тўғрисинда машварат қилиб, мусулмонларни илман ва молан, динан тараққий ва таолилариға хидмат қиладурлар. Сиёсатан бўлса, умумий партияларни бири ила қўшулуб иш кўрадурлар…

Бу тўрт партияни(нг) матлаби миллий ва маслаки сиёсийларини мадомики, бир неча саҳифа ила баён ва шарҳ қилинмаса, камхабар киши тушунмайдур. Ани учун биз, Туркистон мусулмонлари, 23 августда Нижний шаҳринда бўлган Русия мусулмонлари ҳизбиға байъат қилиб, сиёсатан кадетларға қўшулуб, динан ва илман мазкур съезд иттифоқи ҳукмиға мутеъ ва мунқод бўлсақ керак. Яқинда мазкур надваи исломия қарорномаси босилиб, олами матбуот ила нашр қилинадур.

Туркистоннинг муҳтарам муаллиф, муҳаррирлари ғараз, нафсоний ҳасад, баҳс ва мунозараи шахсияларини тарк этиб, шу маслак ва шу жамиятға тобеъ ва ходим бўлмоқлари хидмати дин ва давлат, обрўйи Ватан ва Миллатдур…

Биз ояндаға бул бобларға, Иншооллоҳ муфассал ёзмоқ амалиндамиз…

«Хуришд» г.,
1906 йил, 11 октябрь 6-сон.

(Давоми бор)

*
Тариқ – йўл, услуб, тарз, чора
Буйрўкратияи мустабид – мутлақ монархия
Тамаддун – маданият
Муҳаррири маъроз – воқеа ва ҳодисаларни баён, тасвир этувчи
Мадю – бурчли
Имтаа – мато
Мумайи – тафтиш; ревизор
Хушманд – зийрак, ақлли
Масдар – сарчашма, сабаби асосий
Хартухар – пароканда, тиртибсиз
Тағрит – ғоратчи
Ҳизб – партия
Мутавассит – оралиқ
Иштирокийун оъмийун – халқ социализми
Мусоид – имкон бергувчи
Таваққуф – тўхталишга муҳтожлик
Жобулса ва жобулқо – Шарқ ва Ғарбнинг икки афсонавий шаҳри
Жоний – ҳаётий
Надва – анжуман, мажлис
Боди Кубо – Боку шаҳри
Мусташор – маслаҳатчи
Тасвидот – ёзмоқ, кўчириб ёзмоқ

[1] Иш (амал)ларнинг яхшиси ўртачасидир.
[2] Ўқиб бўлмади.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube