Амударё устида Туркманистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган кўприклар қурилади

Амударё устида Туркманистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган кўприклар қурилади
25 views
27 November 2016 - 13:05

Би-Би-Си ўзбек ахборот хизматининг хабар беришича, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Амударё устида Туркманистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган автомобил ва темир йўл кўприклари қурилишини баён қилган.

Президент Бердимуҳамедов бу ҳақда пойтахт Ашхободдаги БМТ анжуманида гапирган.

26-27 ноябр кунилари Туркманистон пойтахтида БМТ шафелигида «Барқарор траснпорт бўйича глобал конференция» деб номланган анжуман ўтказилди.

Конференцияни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун очди.

Анжумандаги маърузасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Амударё устидан кўприкларнинг 2017 йили фойдаланишга топширилишини айтган.

Президент Бердимуҳамедовнинг айтишича, янги кўприклар Марказий Осиё минтақасида энг йириклари бўлади ва ҳам Туркманистон ва ҳам Ўзбекистондан транспорт оқимларини сезиларли тезлаштиришга хизмат қилади.

Ашхободдаги анжуманда Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги ҳайъат ҳам қатнашган.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилган.

Оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишича, томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини янада ошириш, муносабатларни рағбатлантириш ва гуманитар соҳада ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этганлар.

ЎХҲ хабарлар бўлими