Қора қисматларнинг энг узун туни

Қора қисматларнинг энг узун туни
50 views
01 December 2016 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(18)

Тунги сарҳадларда

Қора қисматларнинг энг узун туни –
Мустақил даврнинг йигирма йили.
Хурракнинг ичида чиқмасдан уни,
Белга эгар урди, эшак айили.

Қуёшни кўрмади, ақалли бир тонг,
Шудгорда қора тер тўккан ҳар деҳқон.
Тараққий этмади азобларда, онг,
Қўрқувдан кўзларда қотиб қолди, жон…

* * *

Эҳсон сўрар

Очиқ кафт сингари бу шаҳло кўзлар,
Эҳсон сўрайдилар, нурли ҳаётдан.
Кўзларнинг тилидан нигоҳлар, сўзлар,
Билардик, бўлмаса, бизлар қаёқдан.

Ёлғонга ўхшамас, сирли қарашлар,
Чўғга менгзаш ўктамлик бор уларда.
Бу кўзларга шодмонликлар, ярашар,
Ифор ила гул тўкилар, куларда.

* * *

(давоми бор)