Шавкат Мирзиёев учун калиш тарқатилди…

Шавкат Мирзиёев учун калиш тарқатилди…
35 views
02 December 2016 - 10:54
Президентлик сайловига яқин қолган шу кунларда асосан бош вазир номзоди тарғиб қилинмоқда.

Фарғона вилоятининг ҳар бир туманда Шавкат Мирзиёевга овоз бериши учун сайловчиларга калиш, атлас, адрас матолари тарқатилмоқда.

Энг қизиғи бу ишлар билан ЎзЛиДЕпдан бошқа партияларнинг туманлардаги бўлими шуғулланмоқда.

«Мен партия фаоли сифатида Хатамжон Кетмоновга овоз бераман, аммо турмуш ўртоғим, икки нафар ўғлим ва келинларим Шавкат Мирзиёевга овоз беради», — деди “Халқ” демократик партияси фаоли бўлган аёл.

“Миллий тикланиш” партияси вакилига “Сиз Сарвар Отамуродовга овоз берсангиз керак, ахир ўзларингиз кўрсатган номзодку” дея берган саволимга у аёл “Билмадим, Шавкат Мирзиёевга овоз беринглар” дейишаяптику, — дея жавоб берди.

“Халқ” демократик партияси вакиллари коллежларда, мактабларда, маҳаллаларда бўлиб сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш, Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаш ишларини олиб бораётганлиги ғоят қизиқарли.

Бир коллеж директорининг бу совғаларни Шавкат Мирзиёев бериб юбораяптими, деган саволига партия фаоли “йўқ давлат томонидан ажратилган бу совғалар” деб жавоб берди.

Ўзбекистонда давлат ҳам Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватламоқда.

Насима Даврон қизи 

Манба: Eltuz.com