Рус мусулмон оламининг буюк мутафаккири вафот этди

Рус мусулмон оламининг буюк мутафаккири вафот этди
33 views
05 December 2016 - 10:36

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтгувчимиз.

Бугун, душанба куни саҳарда менинг дўстим, рус мусулмон оламининг буюк мутафаккири, фикр мужоҳиди ва оддий мусулмон Ҳайдар Жамол Олмаота шаҳрида вафот этди.

Мен унинг ўғли Орхан Жамолга, оила аъзолари ва ҳаётининг сўнгги дақиқаларигача уни тарк этмаган содиқ дўстларига ўзимнинг чуқур таъзиямни изҳор этаман. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Аллоҳ сенинг гуноҳларингни кечирсин Ҳайдар ва жаннат билан мукофотласин, омин!

Муҳаммад Солиҳ