ЕХҲТ миссияси: Ўзбекистон президенти сайловида қонунбузарликлар қайд этилди

ЕХҲТ миссияси: Ўзбекистон президенти сайловида қонунбузарликлар қайд этилди
11 views
05 December 2016 - 14:36

“Озодлик” радиосининг хабар беришича,  Ўзбекистон президенти сайлови давомида қонунбузарликлар, жумладан овоз бериш бюллетенларини сайлов қутисига ғайриқонуний ташлашлар қайд этилган.

Бу ҳақда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссияси раҳбари Петер Тейлер матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилди РИА Новости агентлиги.

“Сайлов кунида жиддий қонун бузилишлари, шу жумладан овоз бериш бюллетенларини сайлов қутисига ғайриқонуний ташлаш аломатлари қайд этилди”, деган Петер Тейлер.

Унинг фикрича, Ўзбекистон МСК ташкилий ишларни яхши амалга оширган, лекин рақобат даражаси юқорироқ бўлиши мумкин эди, хусусан, сайловолди кампанияси давомида номзодлар орасида фаол баҳс-мунозаралар ўтказилмади.

ЎХҲ хабарлар бўлими