Ўзбекистонга баҳор келадими?

Ўзбекистонга баҳор келадими?
56 views
06 December 2016 - 19:03

Деярли 10 йилдан буён ўлкамизда яшаётган ўзбек сиёсатчиси Муҳаммад Солиҳнинг мамлакатдан чиқариб юборлишига доир гап-сўзлар бор. Бу гап-сўзлар қаердан чиқди билмайман, аммо албатта кишини безовта қилади. Юз минглаб Суриялик муҳожирларга қучоқ очган ўлкамизда Муҳаммад Солиҳнинг бундай бир муомалага дуч келиши номуносибдир. Муҳаммад Солиҳ фақатгина сиёсат одами эмас, Туркистон ҳавзасининг сўнгги юз йилда етиштиролган нодир мутафаккир инсонлардан биридир.

“Совет иттифоқи” даврида режимга қарши очиқ танқидлари билан танилган Муҳаммад Солиҳнинг 1985 йилда ёзган “Политбюрога мактуб”и кенг акс-садо берган эди. 1988 йилда “Бирлик Халқ Ҳаракати”ни, 1990 йилда “Демократик Эрк партияси”ни ташкил қилган Муҳаммад Солиҳ булар ортидан парламентга сайланди. ЭРК тайёрлаган “Ўзбекистоннинг Мустақиллик декларацияси” парламентда айнан қабул қилинди. 1991 йилнинг декабрида ўтказилган Президентлик сайловларида Ислом Каримовнинг қаршисига чиққан Муҳаммад Солиҳ 13 фоизга яқин овоз олди. Совет давридан қолган иқтидор элитаси Муҳаммад Солиҳнинг кучга эришганидан безовталанди. Бироз вақт ҳибсда тутилган Муҳаммад Солиҳ, озод этилиши ортидан 1993 йилда Туркия Президенти Турғут Ўзалнинг таклифи билан Туркияга келди. Кейинчалик эса Муҳаммад Солиҳ Норвегияга кетишга мажбур бўлди. 2002 йилда Чехия Республикасига амалга оширган бир ташрифи вақтида ҳибсга олинди ва халқаро жамоатчилик босими остида озод қилинди.

Ўзбекистонни темир мушт билан бошқарган Ислом Каримов даврида Муҳаммад Солиҳнинг тарафдорлари босим остида қолдилар. “ЭРК” партиясига қарши шафқатсиз усулларни қўллаган Каримов ҳукумати бошқа сиёсий партияларга ҳам, халқ ҳаракатларига ҳам кўз очтирмади. Минтақанинг энг самарали ўлкаси бўлган Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан алоқалари узилди. 1999 йилда соҳта даъволар билан 15 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган Муҳаммад Солиҳ эса 1993 йилдан буён ўз ватанига қайтолмаяпти. Ягона яйби ўзбек халқи учун адолат асосига қурилган эркин, қонунга мувофиқ бир давлат қуришни истаганидир.

Ислом Каримовнинг тўсатдан вафот этиши ортидан Ўзбекистонда сиёсий бир ўзгариш умиди туғилди. Якшанба куни ўтказилган сайловда Каримовнинг Бош вазири бўлган Шавкат Мирзиёев Президент қилиб сайланди. Янги президентнинг сиёсий маҳбуслар учун умумий амнистия чиқариши, Муҳаммад Солиҳнинг ҳам ватанига қайтиб демократик сиёсатни давом эттириши умид қилинаётган эди.  Аммо Тошкентдан бу масалада ижобий хабар келмади.

“Турк дунёси”нинг “Дилда, Ишда, Фикрда бирлик” шиори остида бирлашиб, ўзгарувчан дунё мувозанати ичида ўз ўрнига эга бўлиши учун Муҳаммад Солиҳ каби фикр одамларига эҳтиёж бордир. “Фикрда бирлик” Турк дунёсининг интеллектуаллари томондан амалга оширилиши мумкин. “Ишда бирлик”ка эса ҳукуматлараро диалогнинг давомийлиги билан эришиш мумкин. Туркистондан Болқонларгача чўзилган геополитик авлодда таъминланадиган иш ва фикр бирлиги катта бир синергияни ҳам очиб беради. Жаҳон тизимидаги ўзгаришларга бўлган эҳтиёжнинг муқаррар эканлиги бир даврда бу ажойиб бир имкониятдир.

Янги ўзбек ҳукуматининг мухолиф фуқаролар талабларига қулоқ солиши, Каримов даврида ер остига кўмилган ижтимоий қувватнинг Ўзбекисто фойдасига йўналтирилиши учун ҳам бир имконият. Террорни сиёсий курашнинг воситаси ўлароқ кўрган радикал ҳаракатларнинг бартараф қилиниши, тинч усулларни қабул қилган сиёсий ҳаракатларнинг йўлини очиш билангина мумкиндир. 25 йил давом этган “Каримов режими”ни қолган еридан давом эттириш эса Ўзбекистон халқига хайр келтирмайди. Ўзбекистон тарихий Туркистон ҳавзасининг юрагидир. Бу юрак соғлом ишламаган тақдирда, шимолдан келган совуқ шамоллларнинг деярли юз эллик йилдан буён қиш ҳаётини яшаттираётган Туркистон ҳавзасига баҳор келмайди.

Абдуллоҳ Муродўғли (Abdullah Muradoğlu)
Yenisafak.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди
ЎХҲ хабарлар бўлими