Пахта қўйишни бас қилинглар, жаноб лаганбардорлар!!!

Пахта қўйишни бас қилинглар, жаноб лаганбардорлар!!!
61 views
07 December 2016 - 10:19

Ўзбекистонда сайлов тугаганига 2 кун бўлмай “зиёлилар” орасида ПАХТА ҚЎЙИШ МАРАФОНИ бошланиб кетди.

Ўзбек халқи у кишидан жуда катта умид қилиб овозини берди. ЛЕКИН ҲАР ҚАНЧА КАМТАР ОДАМНИ ҲАМ АТРОФИДАГИ ЛАГАНБАРДОРЛАР БУЗАДИ.

Ланганбардорлик кўпроқ, минг афсус, санъат ва адабиёт ахлида кўп учрайди.

Бу иллат бир вақтлар ўзбек шеъриятининг даҳолари бўлган Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповларни ҳам четлаб ўтмади.

Лекин унутманг ўшалар ҳам кейин саройдан хайдалишган. Кетига тепилгандан сўнг “Кечир ё раб, кечирдим мен” деб йиғлаш бефойда, аммо сенинг ялоқхўрлигинг миллат бошига қанчалар фалокат келтиришини унутма!

Ўзбек жамиятининг энг хавфли душмани шу ялоқхўрлик.

Ўзбекистондан четда туғилиб, четда ўсган ўзбеклар ҳам сайланган кишидан жуда катта умид қилиб яшаяпти.

Умид қиламиз янги президент қуйидаги “шоирларнинг” марсияларидан боши айланмай, ўзини бу нарсалардан юқори тутиб ишлайди.

Энг аввало Оллохдан шу кишига инсоф тилайлик.

Ҳотам Умаралиев

Манба: facebook.com