“Тупроқ соч юзига,тупроқ соч!”

“Тупроқ соч юзига,тупроқ соч!”
64 views
07 December 2016 - 10:41

Бу ижодкорлар шунчалар ҳам маддоҳ бўладими а? Кечаги куни Каримовни мақтаётганлар бир айланиб Мирзиёевни “ота” дейишдан ҳам қайтмаяпдилар. Агар Мирзиёев халқ учун шунчалар хизмат қилаётган экан нега ўн йилдан ортиқ вақт давомида номини эсга ҳам олишмаган эдилар.

Кейинги икки-уч ой ичида эса номига шеър ёзмаган шоир, мадҳ ёзмаган ёзувчи қолмади ҳисоб.

Бу маддоҳлар ижодкор эмас, тирикчилик учун ҳар қандай пасткашликдан қайтмайдиган ювиндихўрлар, халқ бошига тушган бало-офатлардир!

Халқим ! Энди кўзингни оч ,
Агар қолмай десанг яланғоч,
Маддоҳлардан узоқроққа қоч .
Тупроқ соч юзига,тупроқ соч!
Тупур! Юзларига аямай тупур .
Hафратингни ошкора гапир.

Муслим Тоға

Манба: facebook.com