Эрлар, ўлар…

Эрлар, ўлар…
92 views
08 December 2016 - 5:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Майдон йўлиқса

Бедов ўлса, майдон қолар армонли,
Ҳақ ишина от, сол, майдон йўлиқса,
Эрлар, ўлар, ҳангом қолар армонли,
Вақтингни хуш, кечир, майдон йўлиқса.

Йигит бордир, сўзин топмас, сирридир,
Йигит бордир, дамидан тош эрийдир,
Ёв йўлиқса, тоғу дара шеридир,
Кўрк оладир анга чаман йўлиқса.

Йўқсил, меҳмон келса, боқар ҳар ёна,
Тилин, тишлаб, “воҳ” дер сўнг аёлина,
Заҳар бўлиб кирар турмуш танина,
Йигит қарир, хотин ёмон йўлиқса.

Юз номард ўтмайди бир мард ўрнина,
Мард хайр келтирар элу юртина,
Инонманг, ҳеч замон асли номардга,
Уруш деб қочади, туман йўлиқса.

Махдумқули, ўгит бергин сўз билан,
Эшитган тенг бўлмас, кўрган кўз билан,
Мард чиқар меҳмонга кулар юз билан,
Номард ўзин, гизлар, меҳмон йўлиқса.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди