Умр улкан китоб

Умр улкан китоб
65 views
10 December 2016 - 5:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(21)

Асл умрим

Умр улкан китоб –
ранглар чапланган,
теранлик касб этар, у аммо.
Баъзи варақларга сиёҳ тегмаган,
Йиртилмоқлик эмас муаммо.

Ёзиб-ўчирилган ўринлари бор,
Ўчиргични билмас, баъзи саҳифа.
Нурсиз сўқмоқларда фикр ҳадди тор,
Баъзи қисмларда, ғализ сарлавҳа.

Кенгликка чиққанда, ўсар тафаккур,
Капалакдек, нафис, тиниқса хаёл.
Ақллар чархланса, руҳ бўлар топқир,
Шундай китоб битар ҳар кимга иқбол…

* * *

(давоми бор)