“Нурли йўл”чи Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва маънавиятга хиёнати

“Нурли йўл”чи Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва маънавиятга хиёнати
44 views
10 December 2016 - 8:35

“Нурли йўл”ни давом эттиришни бош шиор қилиб олган Ш.Мирзиёев бир вақтлар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлганида дастлабки амалий фаолиятини маданият ва маънавиятга нисбатан хиёнатдан бошлаган эди. Яъни тумандаги доимо томошабин билан гавжум бўладиган “Дўстлик” кинотеатрини ичини буздириб ёпиқ бозорга айлантирди.

Кейинчалик унинг атрофида кичик дўкончалар ва очиқ деҳқон бозор фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Шундай қалтис ҳаракат боис туман аҳолиси катта бир маданият масканидан жудомосуво қилинди. У ер ҳозирБўзбозори номини олган.

У бош вазир бўлиб келганидан сўнг худди шу борадаги фаолиятини давом эттирди. Бунга мисол қилибВатанкинотеатрини нимага айлантирилганлигини бугун кўпчилик жуда яхши билишади.

Аммо кўп вақт ўтмасдан унинг премьерминистрлик даврида ғалати воқеаҳодисалар силсиласи бошланди.

Қизиғи шундаки, бутун республика бўйлаб буюм бозорию деҳқон бозорларига биринкетин ўт кета бошлади.

Мамлакат миқёсида ёнмаган бозор қолмади, ҳисоб. Баъзилари иккиуч мартадан ёнди. Ёнғинлардан қанчаданқанча тадбиркоришбилармонлар талафотзарар кўрди. Бу билан уларнинг минглаган болачақалари ризқлари қирқилди. Буни бозорларда савдосотиқ билан машғул бўлганлар қаттиқ ҳис этишди.

Буларнинг барчаси махсус топшириқ асосида қилинганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Чунки ёнишёндирилиш мунтазамлилик тусини ола бошлаган эди.

Бундан ташқари, фемер хўжаликлари ташкил этилиш баҳонасида бутун серҳосил ерлар катта миқдордаги маблағларга сотила бошланганди. Фермерларнинг ерларини кичрайтиришкенгайтириш асосида ҳам ненеўйинлар авж олдирилди. Бу жараённиннг ҳам бош ташаббускори Врио эди. Албатта ундан келаётгандаромаддан энг баҳрамандлироғи у бўлган.

Бош вазир сифатида фаолият бошлаган Ш.Мирзиёев даврида матбуот бутунлай бўғилдиўлди. Бу вақт давомида Зиёларнинг жуда ҳам оёқости, хор қилинган даври бўлди, десак муболаға бўлмайди. Журналистларнинг эса эркин фаолиятига мутлақо чек қўйилди. Ундан олдин бироз эркинлик бор эди.

Сайловолди шуни айтиб қўймоқчиманки, бу одам сайланиб олгандан сўнг у ўз йўлини отасиникидан-да янада “нурлироқэтишга жонжаҳди билан киришади. Ана шундай йўлга қандай ва қачонгача чидам ва бардош билан туриб берилишини эса вақт кўрсатади.

Ҳа, яна бир насрани эслатиб қўйишим керак. Ш.Мирзиёев отасининг тарғибот тактикасидан усталик билан фойдаланаяпти. Яъни зиёлилар, айниқса, баъзи бир ёзувчишоирлардан бу борада унумли фойдаланиб қолишнинг турли усулларини қўлламоқда.

Унинг отаси даврида ҳам худди шундай йўл тутилиб қанчаданқанча зиёлилар лавозимдор бўлиб юқорига кўтарилиб сўнгра пастга шўнғитиб бош кўтара олмайдиган даражага тушириб қўйилганди. Ҳаттоки, қаҳрамон деб кўкка кўтарилганларининг ҳам ҳоли не бўлганлигидан хабаримиз бор.

Бугунги кунда ҳам худди шу эски кассета қайта айлантирилаяпти.

Кимдир кўтар-кўтар қилиб мақола ёзса, яна кимдир уни кўкларга кўтариб шеърлар ёзишга аллақачон улгурди. Отасининг қилган қилиғию, тутган йўлидан хабари йўқми, бу борада мақтовларни битаётганларнинг, дея ўйлаб қоласан баъзан. Хабари бор, фақат ундан қилинган хулоса йўқ.

Қачонки ўзлари ҳам ана шундай аянчли аҳволга тушмагунларича  бу ҳол такрорланаверади, менимча.

Ҳеч эсимдан чиқмайди. Ёш ижодкорлардан бири менга халқ шоирларидан бирининг давлат масалҳатчилигидан қандай аянчли аҳволда пастга тушириб қўйилганлигини гапириб берганди.

Худди ўша шоир, давлат масаҳатчиси шу қаламкаш дўстимизга қўнғироқ қилиб қолади ва унга тезда президент девонига келишини сўрайди. Бу ёш ижодкор унинг қилган қўнғироғидан хурсанд бўлибдемак, мен эътиборга тушиб қолган  бўлсам керак, бекорга чақирмаётган бўлса керагов” дея ҳаяжонини яширолмасдан оқ кўйлак қора галстук, костюмшимда  унинг ёнига шошади.

Кимсан-президент давлат маслаҳатчисининг кенг ишхонасига кириб борганида не кўз билан кўрсинки, унинг кабинети бўмбўш, шоирнинг ўзи эса бир чеккада шляпаси ичида боши зўрға кўриниб, руҳан жуда ҳам чўккан, бечора ҳол бўлиб қунишибгина турарди. Фақат бир бурчакда учтўрт тўп ипга боғланган китоблар бор эди, холос.

Энди собиққа айланган давлат маслаҳатчиси, халқ шоири бу ижодкор оғайнимизга шу китобларни ташқарига олиб чиқиши кераклигини айтади. Шунча юкни инқиллабсинқиллаб зўрға катта йўлга олиб чиқишади.

У ўзича катта шоирдан машина келадими деб сўрайди. У эса йўқ ука, иложи бўлса бир такси тўхтатгин, дейди. Кичик шоир эса ноиложликдан такси тутишга мажбур бўлади ва уни уйига олиб бориб қўяди. Шундай алфозда ҳайдалиш куйи чалинади.

Ўшанда бу ёш ижодкор укамиз куйиниб давлат маслаҳатчиси қилиб олинган одамга ҳам шундай муносабатда бўлишадими дея ўз ҳасратини яширолмаганди.

Ана шундан сўнг гурунгимиз жуда ҳам қизиганданқизиганди. Келинг, яхшиси бу борадаги тафсилотларни сал кейинроққа қолдирсам.

Энг қизиғи ва ачинарлиси, айни кунларда ўша шоир ва собиқ давлат масалаҳатсининг ҳаттиҳаракати ғалатиғалати кўриниш тусини ола бошлади. Хулоса қилмаганқилолмаган кўринади. Ё унинг яна амалпарастлиги тутяптимикин? Не бўлса-да, охири хайрли бўлсин!

Бу биргина мисол, холос. Аслида мисоллар талайгина.

ВРИО Ш.Мирзиёев мабодо отасининг “нурли йўли”дан оғишмайнетмай кетадиган бўлса, шу юришиу туришда бу борадаги яна қанчаданқанча мисолларни қалаштириб ташлаши ҳеч гап эмас.

(давоми бор)

Кескин Оташ