ЎХҲ МУАССИСЛАР МАЖЛИСИНИНГ БАЁНОТИ

ЎХҲ МУАССИСЛАР МАЖЛИСИНИНГ БАЁНОТИ
90 views
17 November 2011 - 17:39

 

1.“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти бугун тарқатган баёнотида ташкилотнинг “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”да олиб борган фаолиятини қониқарсиз, деб баҳолабди. Албатта, ўз фаолиятига танқидий ёндошув яхши нарса, фақат хатони тузатиш учун ЎХҲ даги фаолиятни тўхтатиш эмас, уни янада кучайтириш керак эди. Аммо бу хам бир ҳақ: ЎХҲ низомига кўра ҳаракатга шахсларнинг ва ташкилотларнинг аъзолиги ва аъзолик фаолиятини тўхтатиши ихтиёрийдир.

2. ЎХҲ бирор бир ташкилотнинг ЎХҲ сафларида фаолиятини тўхтатишини фавқулодда ҳолат, деб ҳисобламайди. ЎХҲ фаолиятида халқимизнинг бутун тоифаларининг вакиллари иштирок этишмоқда. Сафларимиз тез суръатлар билан ошиб бормоқда. Биз Низомимиз ва Дастуримизда кўрсатилган мақсад йўлида ўз фаолиятимизни давом эттираверамиз.

ЎХҲ МУАССИСЛАР МАЖЛИСИ , 17.11.2011