Уч минг найзабози бордир

Уч минг найзабози бордир
117 views
14 December 2016 - 5:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Олд-орқаси билинмас

Ёвмут, кўклан тасиб этиб ўзиндан,
Тортди қўшин, олд-орқаси билинмас.
Сиғмай чиқди дашту Даҳҳон тузиндан,
Юрган йўли, қўнган юрти билинмас.

Лочин солса, қирғий билан тепишар,
Ҳайбатиндан тоғлар-тошлар қапишар,
Ўлиб туриб, тирикларга ёпишар,
Арслони, тулкиси, қурди билинмас.

Уч минг найзабози бордир навкардан,
Тўрт минг пилта милтиқ, отса, йиқардан,
Такалар, салб юриш этса бехосдан,
Душманнинг номарди, марди билинмас.

Аҳли сунна номус этиб, келарлар,
Тоғдай кўчиб, боғин барбод қиларлар,
Довул чекиб, Исфахонни оларлар,
Бу кентларнинг учи-тўрти билинмас.

Махдумқули, Алидандир бу майдон,
Не иш тутар, кўринг, бу Умар, Усмон,
От даминдан тўлди замину осмон,
Хурасоннинг хоки, гирди билинмас.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди