Ичингдаги жонинг менга тегишли…

Ичингдаги жонинг менга тегишли…
20 views
15 December 2016 - 5:00

 Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(23)

Ривоятлар

     2.Хасис сичқон хусусида

Бир олтин тангани жинқарча сичқон,
Уясига тортди, оқшом маҳали.
Илгарилар мушук бермасди омон,
Бу сафар қасдлашди, одамнинг қўли.

Шубҳасиз, уяга сиғмас эди қўл,
Ўрта бармоққа ҳам тор эди тешик.
Одам қувлик қилди, сичқонни деб гўл.
Деди: – Қурмаймизми, олтиндан эшик?

 – Не қиламан, деди, олтин эшикни?
Уянинг тўрида жойлашган сичқон.
Одамзод куйлади эски қўшиқни,
Деди: – Бароқвойга тўсилар, майдон.

– Йўқ болага тўти бешик, деб сичқон,
Уясин таърифин, қилди мукаммал.
Деди: – Қўлимда бор олтин ҳар қачон,
Эшик лозим бўлмас, менга ҳеч маҳал.

Сенингдек, таъмагир соқчилик қилса,
Яқин келмас йўлбарс, бароқвой тугул.
Ўзингнинг кўппагинг, билмай йўласа,
Хумпарнинг бошини қиласан, чил-чил.

Уямнинг тўрида тураркан, олтин,
Ичингдаги жонинг менга тегишли.
Майлига аврайвер, сен мени бетин,
Сени ёқаверсин, олтиннинг ишқи!

* * *

(давоми бор)