Ихтиёр

Ихтиёр
57 views
18 December 2016 - 17:12

Фарид УСМОН

Ихтиёримни бировга берганим,
Ихтиёримдан тамоман тўйганим.

Ихтиёримни бировга берволиб
Ихтиёри борлардан кулганим.

Ихтиёрим рост кечирсин мени чин –
Ихтиёрига уни шу куйганим.

Ихтиёримни бериб қўйиб, қаранг,
Ўлганим қурсин деярман ўлганим.

Бу ўзи не кўргиликдирки ўзи,
Кўрганим етмасмиди, бу кўрганим.

Ихтиёрим ЭРК экан билсам Фарид –
Ихтиёрсизликдан экан син ўлганим.