Би-Би-Си: Туркиядаги буюртма қотилликлар изидан

Би-Би-Си: Туркиядаги буюртма қотилликлар изидан
36 views
23 December 2016 - 11:33


Сўнгги вақтлар Туркияда асли келиб чиқиши собиқ иттифоқ давлатларидан бўлган бир неча шахс ўлдириб кетилди.

Бу қотилликларни россияликлар амалга оширгани борасида баъзи далиллар ўртага чиқди.

Ана шундай ҳолатлардан бирида қотиллик содир этилган жойда ҳатто шахсий ҳужжатлар, фотосуратлар ва USB хотира ускунаси ҳам қолдириб кетилганди.

Россиянинг Чеченистондаги урушларидан қочиб Туркияга келган чеченлар сони бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

Аммо айримлар юзлаб, бошқалар эса минглаб чеченларнинг Туркиядан бошпана топганларини айтишади.

Сўнгги пайтлар Туркияда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматининг мухолифлари дея кўрилган шахслар ҳам ўлдириб кетилди.

Би-би-си учун ана шу буюртма қотилликлардан айримлари тадқиқ этган Мурад Батал Шишаний ўз изланишлари ҳақида филм тайёрлаган.

Манба: bbc.com/uzbek