Давр шамоли

Давр шамоли
8 views
03 January 2017 - 6:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

 

Охир, оқибат

Кун-кундан авж олар азоб, уқубат,
Адолат мезони тубдан қисқарар.
Бунақада, бир кун келиб мамлакат,
Пораканда бўлар, қулар муқарар.

Ёлғондан тикланган ҳавойи ҳаёт,
Давр шамолига беролмас бардош.
Сўзлаган сўзидан шоҳ бўлади, мот,
Сўнггида топилмас, унга елкадош.

Жабрдийда бўлар золимлар бари,
Зулмлар касб этар, қайтиб, беҳикмат.
Даҳога айланар раҳбарнинг ғари,
Руҳларни тарк этмас, токи аросат.

Токи, миллат йиғмас экан ҳушини,
Яна минг йил бизга оппоқ тонглар, ёт.
Баҳорга алмашмас, қалблар қишини,
Бизни дардлар енгар, топилмас нажот.

Бу ҳасрат йўлида, мен кичик карвон,
Белимда қувват йўқ, оёқда мадор.
Боболар сингари жигар қора қон –
Армонда ўтамасам, чираниб, бекор?

* * *

(давоми бор)