Қачон бош ўсади, елкаларидан?

Қачон бош ўсади, елкаларидан?
74 views
07 January 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(25)

Кўзойнак тақиб

Бировнинг кўзин, кўзойнак каби,
тақиб олган одам, бахтли бу юртда.
Ўзин тили билан айтилмас гапи,
У  ўзгалар кўксин, кемирган қуртда…

У кўнглига ёққан сўзларини ҳам,
Ўзгалар кўксидан тортиб, сўнг айтар.
Эсноғидан чиққан нафасида ғам,
Кўринмас тутуни, кўзни ачитар.

Юраги ҳамиша туман ичида,
Қачон бош ўсади, елкаларидан?
Қор аралаш муздек, изғир очида,
Гуллар қочар, унинг ўлкаларидан.

* * *

(давоми бор)