Вақт имиллар

Вақт имиллар
87 views
12 January 2017 - 6:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Дорнинг остида

Иймон хавфда қолди дорнинг остида,
Вақт имиллар, мусулмонлар қасдида,
Қонли қилич Юртбошининг дастида,
Эшитмаслар, мазлумларнинг зорини.

Оналар, боладан айрилиб, йиғлар,
Хотинлар, эридан тул қолиб, йиғлар,
Болалар отасин, сўроқлаб, йиғлар,
Тингламаслар, етимларнинг зорини.

Йигитларда шижоат йўқ, олов йўқ,
Мўйсафидда сиёсат йўқ, сийлов йўқ,
Муллоларда тўғри сўз йўқ, ялов йўқ,
Эшитмаслар, мусулмоннинг зорини.

Исломдан орқада қолди, мусулмон,
Масофа ўртада ким неча карвон,
Айта олмай буни, қийналар забон,
Сўрамаслар, юракларнинг зорини.

Тили бўлса, айтсин, қамоқхоналар,
Қонлар қусди, боласин деб оналар,
Тўрт юз йилдир, ўзгармас замоналар,
Ҳақ тингламас, ўзбекларнинг зорини.

Мурод, дарёлар ҳам турғун бўларми?
Чексиз зулм, тинмас бузғун бўларми?
Қавм-қавмга душман, ғаш, кин бўларми?
Ҳеч ким уқмас, мурдаларнинг зорини.

* * *

(давоми бор)