Кўзни очиб, ухламоқ уят

Кўзни очиб, ухламоқ уят
101 views
13 January 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(27)

 

Уйғонмоқ учун

Иш битмайди, шивирлаш билан,
Ҳайқирмоқни ўрганмоқ маъқул.
Ҳушинг бўлса, Аллоҳдан тилан,
Ҳар бир банда, Унинг учун қул.

Хивич ясаб, тўғри сўзлардан,
Ёлғон чалган руҳни савала.
Ётсирама, ўғри кўзлардан,
Бу тадбирда жоиз ҳафсала.

Кўзни очиб, ухламоқ уят,
Юриб-туриб, туш кўрмоқ ўлим.
Хўроз каби саҳарлар, уйғот,
Одам бўлсин, ҳар жоҳил, олим.

Узун бўлди, уйқумиз бизнинг,
Асрларни бўйлади, ғафлат.
Хазонлари битмайди кузнинг,
Қишнинг ели қилмаса ғорат.

* * *

(давоми бор)