Кўргиликларимизга фикрий танбаллигимиз сабаб

Кўргиликларимизга фикрий танбаллигимиз сабаб
21 views
12 January 2017 - 23:42

Масалан, неча йилдан бери мамлакатда чироқ йўқ, қоронғида ўтирибмиз деб нолиймиз, йиғлаймиз. Лекин ақлий танбаллигимиздан шунча йил ичида чироқ ўрнини босадиган ёки умуман симда оқиб келадиган қувватга эҳтиёж қолдирмайдиган бир нарсани ўйлаб топмадик!

Ҳолбуки, йўқчилик эҳтиёжни заруратга айлантиради, зарурат эса, мантиқ бўйича, одамларнинг ақлини кашфиётга элтиши керак эди. Бизда бундай бўлмаяпти.

Ўрнимизда бир хитойлик бўлганида аллақачон тўртта қалин қоғоздан ўзи чиқарадиган токка ўзи айланадиган битта паррак ясаб олиб, уйини ёритиб ўтирган бўларди.

Демак, мамлакат ўн йиллардан буён қоронғида қолиб кетганига айланиб-ўгирилиб келиб ўзимиз айблимиз!

Ақлни ишлатмаяпмиз. Кучимизни, ғайратимизни мияга бермай, кўзимиздан чиқариб юборяпмиз…

(“Нафсимга ўгитлар” туркумидан)

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Манба: facebook.com