МХХ раиси Рустам Иноятов ўз истеъфосини эълон қилган

МХХ раиси Рустам Иноятов ўз истеъфосини эълон қилган
55 views
14 January 2017 - 13:45

Шахси номаълум қолаётган сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг билдиришича, Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов ушбу хизматда 9 январь, душанба куни, юқори мартабали зобитлар иштирокида ўтказилган мажлисда ўзининг истеъфога чиққанини эълон қилгани айтилмоқда. Бу маълумотни У. Ҳақназаров Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) га тақдим қилган ва ЎХҲ сайтининг русча бўлимида ҳозиргина эълон қилинган янги мақоласида келтириб ўтган.

“Председатель СНБ Рустам Иноятов объявил о своей отставке” (“МХХ раиси Рустам Иноятов истеъфога чиққанини эълон қилди”) деган сарлавҳали мақоласининг “lead” (етакчи) қисмида ва “О выступлении Иноятова перед высшим офицерским составом СНБ” (“Иноятовнинг МХХ юқори мартабали зобитлари олдидаги чиқиши ҳақида”) деб номланган бўлимида аноним сиёсатшунос шундай деб ёзади:

“В своем выступлении он заявил, что “Службу и следующего её руководителя ждут не самые хорошие времена, как это было в период покойного Ислама Абдуганиевича”.

Яъни, Усмон Ҳақназаровнинг иддаоларига кўра, МХХ раиси Рустам Иноятов ўз ходимларини Ислом Каримов пайтидаги олтин давр тугаб, оғир кунлар келаётгани ҳақида огоҳлантирган.

“Речь своего босса большинство узбекских “чекистов” расценило как предупреждение о надвигающихся угрозах. Сразу же после заседания они начали обсуждать выступление своего шефа в своих группах, на которые идет разделение персонала СНБ. Сторонники Иноятова хотят, чтобы Служба не теряла нынешних льгот и условий. Новостью Иноятова больше всего обеспокоены те руководители СНБ, которые владеют гигантскими бизнес-структурами, оформленными на подставных лиц как внутри, так и за пределами Узбекистана”, – дея хабар қилади ва “раис”нинг янгилиги кўпчилик мххчиларга, айниқса, улкан бизнес-туизимларга эга мххчиларга ёқмаганини таъкидлаб ўтади У. Ҳақназаров.

Зобитлар олдидаги нутқининг сўнгида Рустам Иноятов эртаси куни мамлакат раҳбари олдига яна бир бор кириб, яна бир марта МХХни амалдаги имтиёзлардан маҳрум қилмаслик ҳақида илтимос қилишини айтиб ўтган.

ЎХҲ ахборот бўлими