МХХ раиси Иноятов ва президент Мирзиёев ўртасида “кескин ва очиқ” суҳбат бўлиб ўтган

МХХ раиси Иноятов ва президент Мирзиёев ўртасида “кескин ва очиқ” суҳбат бўлиб ўтган
165 views
14 January 2017 - 13:53

Шахси номаълум қолаётган сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг билдиришича, 10 январь, сешанба куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва МХХ раиси Рустам Иноятов ўртасида “кескин ва очиқ” суҳбат бўлиб ўтган. Бу маълумотни У. Ҳақназаров Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) га тақдим қилган ва ЎХҲ сайтининг русча бўлимида ҳозиргина эълон қилинган янги мақоласида келтириб ўтган.

“Председатель СНБ Рустам Иноятов объявил о своей отставке” (“МХХ раиси Рустам Иноятов истеъфога чиққанини эълон қилди”) деган сарлавҳали мақоласининг “О встрече Иноятова с Мирзиёевым” (“Иноятов ва Мирзиёев ўртасидаги учрашув ҳақида”) деб номланган бўлимида аноним сиёсатшунос шундай деб ёзади:

“На этой встрече Рустам Иноятов попросил президента страны поскорее подписать его заявление об увольнении в связи с ухудшающимся состоянием здоровья. “Мне с каждым днем все плохо и плохо. Прошу Вас поскорее подписать моё заявление. Я вчера сообщил своей Службе, что ухожу с работы. Для работников службы я уже формальный, а не реальный руководитель”, – сказал Иноятов в беседе с Мирзияевым. Однако президент страны опять попросил Рустама Иноятова “подождать до тех пор, пока найдут преемника на этот пост”.

Яъни, Усмон Ҳақназаровнинг билдиришича, Рустам Иноятов ишдан кетиш ҳақида ёзган аризасига тезроқ имзо чекишни сўраган ва бир кун олдин ўз истеъфоси ҳақида Хизматга эълон қилганини билдирган. Лекин Мирзиёев бу лавозимга бошқа кишини топгунча кутиб туришни сўраган.

Аноним сиёсатшуноснинг билдиришича, суҳбат давомида Иноятов пенсия чиқиши ҳақидаги ўз талабларини қўйган. Шундан сўнг президент ва “раис” ўртасида ўта кескин ҳамда очиқ суҳбат бўлиб ўтган.

Ушбу суҳбат тафсилотларини аноним муаллифнинг янги мақоласининг русча аслидан (яъни ЎХҲ сайтининг русча бўлимидан) ёки ЎХҲ сайтининг ўзбекча бўлимида сал кейинроқ эълон қилинадиган ўзбекча таржимасидан билиб олиш мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими