Илм излаб

Илм излаб
68 views
15 January 2017 - 7:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Илм излаб кезсанг…

Илм излаб кезсанг, жумла жаҳонни,
Кўрса кўзинг турли элни, маконни,
Мусофирлик тортсанг, еб қотган нонни,
Оёғинг етган жой, Маккатуллодир.

Илм эгалласанг, ўргансанг ҳунар,
Юракда исломнинг чироғи ёнар,
Ҳолингдан муродинг, иймонинг қонар,
Иймонинг турган жой, Каъбатуллодир.

Ғайридинга тушсанг, муносиб шогирд,
Азмингда бўлмасанг, ҳеч қачон бебурд,
Устозингни қилсанг, охирда зоҳид,
Турган ўша жойинг, қутлик меҳробдир.

Дунёга келдингми, илм истаб ён,
Зиёдан гавҳардек товланади жон,
Жоннинг жавҳаридан етилар, иймон,
Ҳунарнинг чанглари хоки туробдир.

Мурод, қуруқ келдинг, қўлинг бўш кетма,
Жаҳаннам оғусин, бунда нўш этма,
Бўлар, бўлмас ишга уйма, жўш этма,
Тавваккалчи ёри, қодир Худодир.

* * *

(давоми бор)