Учар юлдуз

Учар юлдуз
24 views
16 January 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(28)

Кутиш

Яланғоч дарахтнинг остида кампир,
Ҳар куни кутади, ниманидир, танг.
Ўртаниб кутгандир, бир пайт  бесабр,
У замон ёш эди, чол қурғур, тажанг.

Кампир ҳам зўр эди, бир парисиймо,
Тақимин ўпарди икки ўрим соч.
Нозланиб, қўйнига кирганда яғмо,
Фил бўлиб тортарди, эри ҳам омоч.

Учар юлдуз бўлиб ўтди бариси,
Попук қошларидан кўчди, қаламлар.
Кампирнинг бул замон, не муддаоси,
Эшитайлик, айтсин, аччиқ аламлар.

 

* * *

(давоми бор)