Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тил масаласи

Тил масаласи
17 Ocak 2017 - 8:00 'да юкланди ва 2847 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР

(45)

ТИЛ МАСАЛАСИ

Туркчанинг шуъба ва шох(а)лари бўлган ўзбек-чиғатой, тотор, озарбайжон, қозоқ ва туркман лаҳжалариндаги янги матбуотнинг энг аҳамиятлик масалаларидан бири, албатта, шева, лаҳжа, имло масалаларидур.

Юқоридаги лаҳжаларға сўйлайтургон турк болалари бир-икки минг санадан бери Эрон халқининг аларға ва ё аларни эронийларға истило этганлари сабабидан форс маданияти ва адабиёти ва луғатлари нуфузиға маҳкум бўлуб, форс тилидан бир хейли луғат ва жумлаларни хоҳу нохоҳ абадий ва доимий суратда олганларки, у жумла ва луғатлардан бир қисмини туркий лаҳжалардан чиқориб ташламоқ гўё мумкин эмасдур. Ва бир қисмини муродифи* туркчадан топилмаслик даражада ғойиб бўлгандур.

Балки… биз туркчаға бугун истеъмол қилинатургон баъзи форсий сўзларимизни муқобил ва муродофи халқ тилидан ва адабиётидан йўқолгандур.

Масалан, шанба, якшанба, душанба, сешанба, чаҳоршанба, панжшанба, одина* кунларининг оти каби…

Ҳол шундай экан, яна юқоридаги туркий лаҳжаларнинг халқи ўн икки асрдан бери дин манбаимиз ва Қуръони карим тили бўлган арабийнинг нуфузиға* учраб, табаррукан ва мажбуран кўп луғат ва жумлаларни янадан олдилар. Ва баъзи ифротпарастлар* тарафидан янгидан букунғача яна олинмоқдадур.

Туркларнинг баъзи тоифаси форсий ва арабийни у қадар кўп олдиларки, тиллари туркий, форсий ва арабийдан қўшулуб, «усмонли тили» агалди. Ушбу уч тилни адабиёт ва қоидаларидан бохабар бўлмагунча усмонли шевасинда ёзмоқ мумкин эмасдур. Усмонли шевасиға ёзатургонлар-да охирги саналарда ўз саҳвларини билиб, форсий ва арабийсини озроқ айтиб ёзмоқдадурлар. Азбаски, усмонли шевасинда ёзилган асарларнинг аксарини усмонли туркларнинг камсаводи англамайдур.

Турк қавмининг Кафкоз, Эрон ва Қиримдаги қисмларининг тилига арабий ва форсий жумлалар усмонличадан кўра хейли оз бўлуб, аммо туркий тилларнинг бошқа шеваларидан кўра усмонличаға энг яқинидур. Чунончи, букунги Кафкоз ва Қирим матбуотининг ўқуб англайдургон киши усмонличани, албатта ўқуб фаҳмлайдур. Чунки орасиндаги фарқ жуда оздур. Хусусан, охирги саналарда арабий ва форсийларини озайтуруб ёзилган усмонлича ва ёинки туркча Қирим ва Кафкоз шевасидан оз фарқликдур.

Тоторча ёинки нўғойча аталатургон шеваға келсак, Қирим ва Кафкоз шевасидан кўра оз арабий ва форсийлик бўлуб, бовужуд шул бу кунги тотор матбуотининг ҳеч бир стуни, балки ҳеч бир сатри хати форсча ва ё арабчадан қутулолмайдур. Ҳатто, сирфи* тоторча ёзмоқ тарафдори бўлган матбуот ва муҳаррирлари-да, арабий ва форсийсиз бир нимарса ёзолмайдурлар.

Келайлук Туркистон ва ёинки Осиёи Васати* халқларининг тил ва шевалариға: Туркистоннинг ўзиға тейишли шеваси турк тилининг чиғатой лаҳжаси бўлуб, «Навоий» китоби бу лаҳжанинг гўё муҳим китобидур. Аммо кўпдан бери Туркистонда маданият ва салтанат ва адабиёт таданний* этгани учун халқ бу лаҳжани бузганлар. Бузмоқ нари турсун, Туркистоннинг ҳар бир шаҳарининг ва ҳатто, баъзи бир қасаба ва кўйларининг шеваси бошқадур.

Масалан: анда, мунда, шундани —ул ерда, бул ерда, шул ерда; ўтда, бўтда, шўтда; этта, бетта, шетта; ўрда, бўрда, шўрда; ўра, бўра, шўра кайфиятинда сўйлайдурган шаҳарлар бўлуб, мундай бузуқ сўзларни навъи ва адади жуда кўпдур.

Туркистон туркчасиға форсий ва арабийни қўшулгани ҳам барча ерда бир ҳолда бўлмай, балки мавқеъи жуғрофиясиға қараб ҳар навдур. Чунончи, Бухоро аморати ва Самарқанд вилоятининг туркча тилиға форсий ва арабий кўб қўшулгандур…

Фарғонанинг Ҳўқанд ва бошқа шаҳарларида ҳам форсий ривожда бўлуб, уламо ва машойихни форсийға майли кўпдур. Табиийдурки, форсий кўб ёйилган ерларда арабийни ҳукми зиёдадур. Форсчани ҳукми Тошканд шаҳри ва Сирдарё музофотиға озайиб, форсий билатурган киши, эҳтимол, мингда бир ҳам топилмаса. Фарғона вилоятининг Ҳўқанд ва бошқа шаҳарларинда букун форс тилинда ерли шоирларда мавжуддур.

Ҳўқанд хони Умархон жанобларининг «Девони Умархон»иға форсий абётлар иншод қилингониға қараганда қадимдан бери Фарғонада форсий тилни жорийлиги маълум бўлур.

Туркистон шарқида форсийнинг ҳукми озайиб, бовужуд шул уламо орасиида Оз бўлса-да, сўйланур.

Туркистон жануби ва Туркистони Афғонийга бўлса, туркий ва форсий тили гўё баробардур.

Туркистоннинг Мовароуннаҳр, Хазар қисмиға аксарият ила туркман шеваси ҳукмфармо бўлса ҳам, Эрон ва Афғонистон ва Бухоронинг ҳамсоялиги сабабидан яна форсийнинг нуфузидан қутулуб бўлмайдур.

Хивага келганча, мунинг тили яна усмонличаға яқин бўлуб, фақат арабий ва форсий қўшимчалари оздур.

Хулоса шулки, нафси* Туркистон, Бухоро, Хива, Туркистон Афғони ва Қошғар ўлкалариндаги туркча шеваси дохилан ўн қадар бузуқ ва тузук лаҳжаға айрилиб, аммо бу лаҳжа ила сўйлайтургонларнинг ҳар бири бошқасини сўзиға тушунадурлар.

Китобатға келсак, букунғача Туркистон, Бухоро ва Хивада ҳар ким ўз лаҳжасиға мувофиқ ёзса ҳам, бир-бириға қарибдур*. Чунки котибларни муаллимлари мавжуд туркча ва форсча назм ва наср китоблар бўлуб, Баҳри Хазардан то Қошғар ва Туркистон Афғониғача қадим мактабларда «Навойи», «Фузулий», «Саботул ожизин», «Ҳикмат», «Ҳувайдо» ва бошқалари, форсийдан «Чаҳор китоб», «Хожа Ҳофиз», «Бедил», «Саъдий» ва бошқалари ўқулурки, бу китоблар аҳли саводни тил бирлигиға сабаб бўлур. Аммо авомларни сўзи тахти таҳрирға кирмайдир.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube