Исмин айтмай кетди, шундай қаҳрамон

Исмин айтмай кетди, шундай қаҳрамон
49 views
19 January 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(29)

Бегуноҳ

На яхшилик қилди, на бир ёмонлик,
На юлдуздек чақнаб, на соя солди.
Бор-йўғин сезмади бир кимса ортиқ,
Бир тунда, Азроил жонини олди.

Етмиш йил туш кўрди, бекатда хомуш,
Давр суронлари кечди беомон.
Ҳеч бири ўзига эмасди тегиш,
Исмин айтмай кетди, шундай қаҳрамон.

* * *

(давоми бор)