Биз босган излардан

Биз босган излардан
36 views
22 January 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(30)

Учрашув

Бизлар минг йил аввал учрашган эдик,
Ул замонлар хаёл эди ҳукмрон.
Бир нуқта ичида, кўп йўллар босдик,
Қўлларнинг кафтича бўлмади макон.

Асрлар ўтади, лаҳза каби тез,
Биз босган излардан, сачраб чиқар, гул.
Хаёлга дунёда тизгин солар сўз,
Қолгани ошиқ-чун арзимас, бир пул.

Келгин, шу чизиқда, хайрлашамиз,
Менсиз, сен – тошларга занжирланган гул.
Фироқинг пойида, айлади тилсиз,
Дуо қил, Аллоҳга мен бўлайин қул.

* * *

(давоми бор)