Ё Аҳмадшоҳ

Ё Аҳмадшоҳ
160 views
23 January 2017 - 7:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Арши Аълога 

Ё Аҳмадшоҳ, заминни тутди довинг,
Отинг кетди сенинг Арши Аълога.
Келган навкарингдир, келмаган овинг,
Буюклик зинасин, туз, поя-поя.

Эронга қилич ур, сафла сипоҳни,
Бошингда бўрк бўлсин давлат кулоҳи,
Ҳумоюн тоғинда шерларнинг шоҳи,
Гўё бир наҳангсан мавжи дарёда.

Ер юзининг ов овлаган шерисан,
Румистон йўлбарси, жаннат ҳурисан,
Зол ўғлининг олмос пайкон тирисан,
Гуштасп ўғлидек қалқон балоя.

Пойинг Эрон бўлса, пуштинг Турондир,
Дўст ишина хушвақт, душман ҳайрондир,
Иқболинг очилар, ишинг даврондир,
Марҳамат назаринг солсанг бир жоя.

Фироғий дер, ривож бер сен, Ҳақ дини,
Шоҳларнинг шоҳлари, исломнинг зеҳни,
Амрингга ҳозир эт Эрон заминни,
Рўзу шаб нолишим будур Худоя.

 

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди