Ўзбекистонда амнистиясига биноан 39 748 одам авф қилинади

Ўзбекистонда амнистиясига биноан 39 748 одам авф қилинади
60 views
23 January 2017 - 14:34

Ўзбекистон Сенатининг 2016 йил 12 октябрда қабул қилган амнистиясига биноан 39, 748 одам авф қилинади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар қилди, деб ёзади “Озодлик” радиоси.

Жазодан 5408 аёл ва жиноят содир этиш пайтида 18га тўлмаган 893 шахс, ҳамда 60 дан юқори ёшдаги 1045 киши озод этилган.

Амнистияга биноан биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ва ушбу амнистия кучга киргунга қадар бир йилдан кам бўлмаган давр мобайнида касал деб топилган ва касалликлари жазони ўташга йўл қўймайдиганлар ҳам жазодан озод этилади.

Амнистиянинг ушбу бандига биноан 144 киши озод қилинган. Амнистиянинг бошқа бандларига биноан қамалганларни озод қилиш ёки жазо муддатини камайтириш кўзда тутилган.

Айтилишича, судлар прокуратура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа тизимлар билан биргаликда амнистия қилинганлар орасида тегишли ишларни олиб боришяпти.

Улардан сил касали билан оғриб, биринчи ва иккинчи гуруҳ бўйича диспансер ҳисобида турувчилари махсус тиббий идораларга жўнатиляпти.

Ҳеч кими йўқ шахслар «Саховат» ёки «Мурувват» уйларига жойлаштириляпти. Вояга етмаганлар ота-оналар ёки васийлик ташкилотлари назорати остида, зарур холатларда улар махсус ўқув юртларига жўнатиляпти.

ЎХҲ хабарлар бўлими