Қоқилиш нелигин тушунмас

Қоқилиш нелигин тушунмас
50 views
25 January 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(31)

Орқага бурилса

Қадамлаб, бормоқда, қўғирчоқ одам,
Ортидан судралиб, юради ипи.
Ипнинг учин тутган баҳайбат қўл ҳам,
Аслида хожамас, нафсининг қули.

Йўллари, кўзгудек ярқироқ, текист,
Қоқилиш нелигин тушунмас, бироқ.
Унинг руҳияти шу билан тўкис,
Ғам ва ташвишлардан у жуда йироқ.

Фақат, ҳаракатдан иборат ҳаёт,
фикр-хаёлларсиз, умри – мазмундор.
Оппоқ варақлардан кутади, нажот,
Ранглардан ёғилар, руҳига ғубор.

* * *

(давоми бор)