Бийронлар гунг бўлди…

Бийронлар гунг бўлди…
70 views
29 January 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Човдирхон учун

Аҳмад подишодан хабар олмоққа,
Умид этди эллар Човдирхон учун.
Соғ-саломат бориб, қайтиб келмоққа,
Унмади иқболлар Човдирхон учун.

Хазон босқинидан яхшилар ҳайрон,
Қалбларга булутлар солдилар армон,
Замин увол бўлди, фалаклар фармон,
Жаннат бўлди чўллар Човдирхон учун.

Қазо каҳра минди – пирин синдирса,
Фалак хаёл этди – меҳрин индирса,
Дарё жўша келди – сувдан қондирса,
Муштдек бўлди кўллар Човдирхон учун.

Изингда бўлдилар эл интизоринг,
Умит кўзин тутди Аннахол ёринг,
Отаназар бўлди чекарга зоринг,
Кўзлай-кўзлай йўллар Човдирхон учун.

Борса, пойи аниқ султонда, хонда,
Эли билмай қолди армони жонда,
Қазодир, қисматдир, Язид, Кармонда,
Магар тортди қонлар Човдирхон учун.

Бийронлар гунг бўлди, лоллар шум бўлди,
Ёмғирлар банд бўлди, йўллар гум бўлди,
Чашмалар қуруди, тошлар мум бўлди,
Гўё бўлди тиллар Човдирхон учун.

Сўйла, Махдумқули, эллар билсинлар,
Жойи Жаннатдадир, гувоҳ бўлсинлар,
“Ҳақ раҳмат этсин!” деб, дуо қилсинлар,
Бутун улус, қавмлар Човдурхон учун.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди