Офтобли кунларга сотмагил мени…

Офтобли кунларга сотмагил мени…
92 views
31 January 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(32)

Сўз

Тилимнинг учида турган бир сўзни,
Нега айтолмайман, тўрт аср яшаб.
Шунчалар йўқотиб қўйдимми, ўзни,
Наҳот чарчамадим, бир умр қақшаб.

Бўйни чилвир билан боғланган қопдек,
Юракни бўғишдан чарчамасам, бас…
Ғурурни қоринга бир пулга сотдик,
Қолган ҳиссиётлар, барчаси абас.

Бироқ, бир сўз бордир, тилим учида,
Бўшанса, руҳимнинг боғлари омон.
Юлдузлари, ойи сузар бошида,
Чақиндек чақнаса, ёришар осмон.

Умримнинг қоронғи, ғуссали туни,
Шу сўзнинг сеҳридан асрагин абад.
Офтобли кунларга сотмагил, мени,
Мен, сенга ғафлатдан қолган омонат.

* * *

(давоми бор)