Ўғилсизлик барча ишдан баттармиш…

Ўғилсизлик барча ишдан баттармиш…
18 views
01 February 2017 - 7:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Кечди дейдилар

Эй ёронлар, ёвуз достон битилса,
Бир жўмард фонийдан, кечди, дейдилар.
Охирзамон бўлиб, офтоб тутилса,
Ой, куннинг шуъласин, ичди, дейдилар.

Ногоҳон учради айролиқ доғи,
Сайди Тархон чекар дарду фироқи,
Умрнинг ҳосили нурсиз чироқни,
Боду хазон уриб, ўчди, дейдилар.

Кетди Авазгелди, келди офатлар,
Бузулди суҳбатлар, ғам бўлди шодлар,
Қардошлар, сирдошлар, яқинлар, ётлар,
Қора кийиб, қон йиғлашди, дейдилар.

Бедов отли, бек камарли, ёроқли,
Давлати, зийнати молига боғли(қ),
Меҳмони кўп ердир, кўшкли, ўтоқли,
Бир баланд ўрдаси, тошди, дейдилар.

Ёлғизлик ҳасратин бошдан ўткармиш,
Ўғилсизлик барча ишдан баттармиш,
Зурёдсиз йигитнинг ўрни йитармиш,
Юрти йўқ карвонни, кўчди, дейдилар.

Махдумқули, Туркистоннинг тўраси,
Бир жўмарддир Суюнхоннинг сараси,
Мажлис кўрки – ёв кунининг ўраси,
Ушбу қора ерни, қучди, дейдилар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди