Аравага қўшилган эшак

Аравага қўшилган эшак
23 views
03 February 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(33)

Қишлоқда

Беда ҳиди анқиб ҳавода,
маст айларда қалдирғочларни,
мусичалар туриб сояда,
кўзлар эди симёғочларни.

Уфққа бошин қўйган қуёшнинг,
орқасидан қувлаб кўланка,
ҳарорати юқори тошнинг,
чанқоғида гуллади ўлка.

Аравага қўшилган эшак,
тортиб борар, ташвиш уюмин,
барчасидан кун тортиб этак,
тун қаърига бўшанар замин.

* * *

(давоми бор)