Қайтмас бўлсам, ўша оламдан…

Қайтмас бўлсам, ўша оламдан…
30 views
04 February 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(34)

Агар

Қайтмас бўлсам, ўша оламдан,
Кетар бўлсам, йўлларда изсиз,
Умид этма, сен асло мендан,
Мактуб битма, номимга ҳаргиз.

Талпинганинг кетади бекор,
Қулоғимга сас-товуш кирмас.
Мени дея кетказма, мадор,
Умидларинг жон берар, бесас.

Қайтмоқ учун сенинг ўлкангга,
Менда маънан ҳуқуқ йўқ рости.
Юк бўламан, қайта елкангга,
Қирқилади, армонлар дасти.

* * *

(давоми бор)