Умид

Умид
52 views
05 February 2017 - 11:00

Ёлғонга муносабатда кишилар асосан уч катта тоифага бўлинади:

1. Ёлғондан ҳазар қилмайдиган, манфаати учун ҳар қандай ёлғондан фойдаланадиган ва бу ишидан заррача уялмайдиган виждонсиз, пасткаш кимсалар.

2. Ёлғон билан тўғрилик орасида сарсон кезадиганлар. Булар тўғриликнинг афзаллигини билади, айни чоқда, ёлғонга ҳам парво қилмайди. Керак бўлиб қолганида ўзи ҳам ёлғон ишлатаверади; виждони қўзғалса, турли баҳоналар билан аллалаб туради.

3. Ёлғоннинг ҳар қандай кўринишини инкор этадиган, тўғрисўз, мард кишилар. Буларга яшаш оғир, аммо яхшилик доим шулар устида туради.

Оллоҳга шукр, бугун тўғри билан ёлғонни ажратадиган ёшлар орамизда кўпайиб қолди.

Қулоқлар, онглар, шуурлар, юраклар Тўғри Сўзнинг мазасига бир тўйиниб олса, сўнгра ёлғон у ёқдан-бу ёқдан айланиб-ўгирилиб келса ҳам чалғитолмайди – қип-қизил ёлғонлиги барқ этиб билиниб тураверади.

Худди 1985-1991 йиллар тўғрилигидан маза олиб қолганлар каби бугун ҳам тўғрисўз янги бир авлод етишяпти, алҳамдулиллоҳ.

(“Нафсимга ўгитлар” туркумидан.)

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди