Қишлоқ итлари

Қишлоқ итлари
29 views
06 February 2017 - 6:00

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Не учун?

Қишлоқ итларининг ҳар қайси бир шер,
Ён-веридан кесиб ўтмаса бўри.
Ҳар бир қўрқоқ атар ўзини мард, эр,
Хатарда билинар, зўрларнинг зўри.

Тўрт юз йил дунёдан узилган ўлка,
Пахса деворини қалқон деб, ўйлар.
Қалъани не билсин, бўлмаса ўпка,
Шамолга тунлари, достонлар куйлар.

Ёв бўлиб кўринар қалққан кўланка,
Дўст билан душманни фарқлай олмас, ҳеч.
Сарҳатдан нарида дуч келган тўнка,
Назарида, гўё эплаб бўлмас, куч.

Чегарадан қочиб, киргунича то,
Чавоғи тиқилар, келиб, бўғзига.
Нишонни уради, уйда бехато,
Андиша йўлатмас, шалоқ оғзига.

“Ёт элларнинг боғи билан боқчаси”н,
Тенгламайди, тиканининг хорига.
Аъмолидан ўксиб, йиғлар, бу замин,
Жоҳиллар  эрк бермас, юрак зорига.

Моҳиятан, битта бўлса агар ер,
Томчидан кўпайган бўлса ҳар одам,
Не учун халқлардан тўсар юртни, эр,
Не сабаб, тўрт кунлик диёрда бу ғам?

* * *

(давоми бор)