Маҳкама мана шундай бўлади!

Маҳкама мана шундай бўлади!
44 views
05 February 2017 - 16:25

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШ Федерал аппеляция суди Адлия вазирлигининг президент Трампнинг муҳожирларга оид фармони ижросини зудликда тиклаш бўйича киритган даъвосини қондирмади. Аксинча, маҳкама Трамп маъмуриятидан фармон чиқарилишига сабаб бўлган асосларни 6 февраль тушга қадар судга тақдим этишни сўради.

5 февраль куни Сан-Франсискодаги АҚШ Федерал аппеляция суди Адлия вазирлигининг президент Трамп фармони ижросини зудликда тиклаш бўйича киритган даъво аризасини қондирмади.

Аксинча, маҳкама Трамп маъмуриятидан ушбу фармоннинг чиқарилишига сабаб бўлган асосларни 6 февраль тушга қадар судга тақдим этишни сўради.

3 февраль куни Сиэтл федерал ҳаками Доналд Трампнинг муҳожирлик фармони таъсирини қисман тўхтатиб қўйган эди.

4 февраль куни АҚШ Адлия вазирлиги бу қарор устидан шикоят аризаси киритган, президент Трамп эса шикоят қондирилишига ишонч билдирган эди.

Трамп фармони эълон қилинганидан буён номи тақиқ рўйхатига тушган 7 мамлакат фуқароларига берилган 100 мингта виза бекор қилинди. АҚШдаги аэропортларда эса йирик норозилик намойишлари бошланди.

Бундай ҳаракатни қўлламаган ва президент фармонини судларда ҳимоя қилишдан бош тортгани учун АҚШ Адлия вазири ва бош прокурори бўлган Салли Йетс ишдан бўшатилди.

Президент Трамп Салли Йетснинг ўрнига адлия вазири ва бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб аввал Виржиния штати Шарқий округи прокурори лавозимида ишлаган 62 ёшли Дана Боэнтени тайинлади.

Аҳолиси асосий қисми мусумлон бўлган 7 давлат – Эрон, Ироқ, Ливия, Сурия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг АҚШга киришини 90 кунга, қочқинларнинг киришини эса 120 кунга чекловчи фармонни президент Трамп 27 январь куни имзолаган ва бунга хавфсизликни сабаб қилиб келтирган.

Дастлаб бу тақиқ Green Card эгаларига ҳам таалуқли эди. Аммо, АҚШ ва дунёнинг қатор давлатларида бошланган норозиликлар ортидан президент Трамп фармонига аниқлик киритди ва тақиқ Green Card эгаларига тегишли эмас, деб эълон қилинди.

ЎХҲ хабарлар бўлими