Моғор босган сичқон нутқ сўзласа…

Моғор босган сичқон нутқ сўзласа…
49 views
07 February 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(35)

Табассум кўйлагида

Минбарга чиқсаю, кўзойнак тақиб,
Моғор босган сичқон нутқ сўзласа.
Кулмасдан бўларми, роса мириқиб,
Мурдалар жўр бўлиб қўшиқ бошласа.

Турфа ҳангомага тўла дунёнинг
Акс этса руҳингда битта бўлаги.
Кулмасанг, узулиб кетар ичагинг,
Ерга қоришмасми, қалбинг чечаги.

Табассум кўйлакли улкан бир алам,
Бўғзингга кўндаланг бўлса, безрайиб.
Не учун тилларинг йўқотмасин таъм,
Не учун кетмасин, осмон кичрайиб?!

* * *

(давоми бор)