Ҳар бир юракдан ҳам туғилмас мардлик…

Ҳар бир юракдан ҳам туғилмас мардлик…
82 views
10 February 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(36)

Ўйлаб топилган дақиқа

1
Узоққа чўзилмас ҳар не телбалик,
Омонлик истамас ҳар туғли исён.
Ҳар бир юракдан ҳам туғилмас мардлик,
Ҳар вақт ҳам ялчимас раҳбарга замон.

Одатдаги кунга ўхшар ҳар бир кун,
Ҳар кунгидай занглар уради, соат.
Миллар чумолидек югурар, бетин,
Одамлар ҳар ёққа шошар, бетоқат.

Бироқ, ҳақиқатни қайд этади вақт,
Беҳуда кетмайди бунда ҳар нафас.
Заминнинг қаъридек, давр қатма-қат,
Сониялар, кўзга кўринмас қафас.

2
Ўйлаб топилмаган бунда неки бор,
Оғриқсиз ўлдирар, шарпалар – айғир.
Дард тортмай ўлмоқдан асрагин, Жаббор,
Бизларни ғафлатнинг лойидан айир.

* * *

(давоми бор)