МАХДУМҚУЛИ
Биринчи китоб
Ёр керакдир
“Менман” деган мард йигитга,
Бир муносиб ёр керакдир.
Майдон кўрки ҳар ёвқурга,
Олмос қилич, от керакдир.
Йигит улдир – юрт устинда,
Жонин берса дин устинда,
Мард йигитлар эл устинда,
Номус билан ор керакдир.
Беш кун кўнгил хушламоққа,
Супра ёйиб, нон тўкмоққа,
Обрўй олиб, қозонмоққа,
Қўлларинда бор керакдир.
Макка борган бўлар ҳожи,
Айрилиқ ўлимдан аччи(қ),
Маррд йигитда дин қиличи,
Очиқ бир дийдор керакдир.
Орттир фалак оҳу зоринг,
Олар қўлдан ихтиёринг,
Махдумқули, севар ёринг,
Сиё зулфи тор керакдир.
*****
Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди