Бўғилган орзулар…

Бўғилган орзулар…
46 views
13 February 2017 - 6:30

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(37)

Арча баргларидек яшил

Қиёқ тил майсалар, шивирласа маст,
Қушлар қанотида оқ булут ҳиди.
Ҳансираётган бир баҳайбат дарахт,
Нафасга йўғрилиб, ичимга кирди.

Бўғилган орзулар, япроқтан бўлиб,
Дарахтга либослар тикдилар, моҳир.
Юрагим боғлари умидга тўлиб,
Безалган кийимга қадар жавоҳир.

Вужудимни тутди, сирли ҳайқириқ,
Исмимни эсладим, қўққисдан тағин.
Жўр бўлиб чақирди, уйғонган борлиқ,
Сукутнинг чақинлар, йиртдилар бағрин.

* * *

(давоми бор)