Миннатли ош аччиқ бўлар заҳардан…

Миннатли ош аччиқ бўлар заҳардан…
28 views
17 February 2017 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Мол яхши

Одам бўлиб одам қадрин билмаган –
Одамлардан ўтлаб юрган мол яхши.
Сўзлаганда сўз маъносин билмаган –
Одамлардан сўзлай олмас лол яхши.

Худойим сақласин ноҳақ туҳматдан,
Миннатли ош аччиқ бўлар заҳардан,
Эй, ёронлар, бир бозорсиз шаҳардан,
Ўтсиз, сувсиз, ҳувуллаган чўл яхши.

Ҳар кимнинг ўзига Мисрдир жойи,
Ёдидан чиқмайди байрами, тўйи,
Жон соғликнинг бўлмас оламда тенги,
Оқшом ётиб, тонгда шукур қил, яхши.

Бир бевафо ёрга кўнгил бергандан,
Ширин жонни ишқ ўтина ёққандан,
Ёт элларда мусофирлик тортгандан,
Урса, сўкса, хўрлик берса, эл яхши.

Махдумқули, сўз сўзлагил ҳар бобдан,
Бу дунё туттирмас, чирик тубиндан,
Сўзлаганда маъноси йўқ бад гапдан –
Танга ёқар, эсиб ўтган ел яхши.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди