Илм

Илм
68 views
20 February 2017 - 6:00

Илм келажакка қўйилган сармоядир.

Олимларнинг фикрича, 21-асрда инсоният илм-маърифат ривожининг чўққисига эришиши мумкин эмиш. Бу осмондан олинган башорат эмас, рақамлар ва аниқ далилларга асосланган бир фикр.

Илм давлат ва мамлакатларнинг моддий бойликларидан, иқтисодий потенциалидан ҳам муҳимроқ бир ижтимоий фактор сифатида ўртага чиқмоқда.

2000 йилларнинг илм мусобақаси бугун бошланган. Балки кеча, ундан олдин ҳам бошланган бўлиши керак.

Биз йилда 80 тонна олтин қазиб чиқариш билан мақтанишимиз мумкин. Аммо бу 80 тонна қурғурни ким қазиб чиқараяпти ва чиқарар экан, кимнинг технологиясидан фойдаланаётганимизни айтолмаймиз, чунки қазувни бошқараётган мутахассислар ҳам, олтинни рудадан ажратаётган технология ҳам бегонадир.

Америкалик «100 тонна олтиним бор», деб мақтанолмайди, бор бўлса ҳам уни қазиб чиқармайди, келажак учун қолдиради.

(1997)

(54)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (163-саҳифа)

(давоми бор)