Эрк қуши келмади, кутганда бироқ…

Эрк қуши келмади, кутганда бироқ…
59 views
22 February 2017 - 6:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(40)

Овозга айланган хаёл

Ёлғиз қуш сайрайди, тоғнинг бошида,
Чўққилар тинглайди, бурканиб қорга.
Шу товуш бўлмаса милярд ёшида,
Харсанглар тиқарди бошини дорга.

Шу сасни эшитмоқ истаган тоғлар,
Харсангларни ушлаб турдилар, узоқ.
Барча замонларда, келдилар зоғлар,
Эрк қуши келмади, кутганда бироқ.

Таралмоқда мана, исталган овоз –
Қушнинг халқумида орзулар тоғи.
Сел бўлиб оқади, жўр бўлса сози,
Қайтадан кўкарар, кўнгилнинг боғи…

* * *

(давоми бор)