АҚШ коинот маркази Ерга ўхшаш 7та сайёра топилганини маълум қилди

АҚШ коинот маркази Ерга ўхшаш 7та сайёра топилганини маълум қилди
19 views
23 February 2017 - 9:08

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШ коинот маркази NASA 22 февраль куни Қуёш системасидан 40 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган ва Ерга ўхшаб кетадиган 7та планета топилганини маълум қилган.

Хабарда айтилишича, бу планетлар TRAPPIST-1 юлдузи атрофида айланади. Бу сайёраларнинг учтасида ҳаёт бор бўлиши таҳмин қилинмоқда.

NASA расмийси Томас Зурбучен 22 февраль куни матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилар экан: “Бу кашфиёт бизга иккинчи Ерни топиш муаммо эмаслигини, фақат бу иш вақт талаб қилишини билдирмоқда “, деб айтди.

Мутахасислар бир система доирасида бир-бирига ўхшаган бир қанча сайёраларнинг топилганини сўнгги 14 йилдаги энг муҳим кашфиёт сифатида баҳоламоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими