Ҳаммаси изига қайтади бир кун…

Ҳаммаси изига қайтади бир кун…
60 views
26 February 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(42)

Қайтиш

Ҳаммаси изига қайтади бир кун.
Акс ва садолардан йиғилган дунё.
Ҳаётнинг сирлари бўлмайди бутун,
Бутунлик дегани, асли бир рўё.

Йўқ бўлиб кетмайди, асли бор нарса,
Йўқ нарса, бор бўлмас, чираниб чандон.
Тўкилади, агар одам қариса,
Пистага жойланган олам зимистон.

Қачонки, умрлар сочмаса зиё,
Маърифатни турмуш этмас экан касб.
Ҳаёт ҳам умрга боқмайди қиё,
Чақмоқдек чақмаса, кетмасдан тўзиб.

* * *

(давоми бор)